07:46 / 19.03.2021
3 013

Барча аҳолисини коронавирусга қарши эмлаб бўлган биринчи мамлакат маълум бўлди

Барча аҳолисини коронавирусга қарши эмлаб бўлган биринчи мамлакат маълум бўлди
Гибралтар ўз аҳолисини коронавирусга қарши вакцина билан эмлаб бўлди. Шу тариқа мазкур мамлакат тўлиқ вакцинацияни амалга оширган дунёдаги биринчи давлат бўлди.

Бу ҳақда "Reuters" ахборот агентлиги Буюк Британиянинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Метт Хэнкокка асосланиб хабар бермоқда.

"Биз Гибралтарни, барча ҳудудларимиз сингари, вакциналар билан таъминлаймиз. Кеча Гибралтар тегишли ёш тоифаси учун эмлаш дастурини якунлаган дунёдаги биринчи мамлакат бўлганлиги тўғрисида парламентга хабар бериётганимдан мамнунман", дейди Хэнкок

Гибралтар аҳолиси тахминан 34 минг кишини ташкил қилади. Бу ерда яшовчи чет элликлар ҳам эмлаш дастуридан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Буюк Британия коронавирусга қарши эмлаш бўйича Европада етакчилик қилмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, мамлакатда 25 миллион киши вакцина олиб бўлган.

Буюк Британия эмлашлар январь ойи бошида бошланди. Европа Иттифоқида вакцинация кампаниясига 2020 йилнинг 27 декабрида старт берилган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Барча аҳолисини коронавирусга қарши эмлаб бўлган биринчи мамлакат маълум бўлди