
Хитойнинг Sinopharm вакцинаси билан эмланган Покистон бош вазири Имрон Хонда коронавирус аниқланди. Бу ҳақда бош вазирнинг миллий соғлиқни сақлаш масалалари бўйича махсус маслаҳатчиси Файсал Султон ўз Twitter саҳифасида маълум қилди.
Унинг ёзишича, бош вазирнинг коронавирусга топширган тести мусбат чиққан ва у ўзини ўзи изоляция қилиш режимига ўтган.
Покистон бош вазири 18 март куни Sinopharm вакцинаси билан эмланганди.
Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигининг таъкидлашича, вакцина бирданига таъсир кўрсатмайди — иммунитет эмлашдан бир неча ҳафта ўтгач пайдо бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар