10:26 / 23.03.2021
1 886

Литва, Латвия ва Эстония пиёда юриладиган йўлак билан боғланади (видео)

Литва, Латвия ва Эстония пиёда юриладиган йўлак билан боғланади (видео)
Фото: Pixabay
Болтиқбўйининг учта республикасини 2141 километрлик пиёдалар йўлакчаси боғлайди. Бу ҳақда Travel and Leisure нашрига таяниб «Korrespondent.net» хабар берди.

Бу йўлак Нидерландия, Германия ва Польша қирғоқлари бўйлаб ўтувчи Европа трекинг йўналишининг бир қисми бўлиши кутилмоқда.

Ўрмон йўлаги (The Forest Trail) — E11 Европа йўналишининг бир қисми, уни босиб ўтиш учун 114 кун керак бўлади. 2141 километрнинг 747 километри Литвада, 674 километри Латвияда ва 720 километри Эстонияда жойлашган.

Саёҳатни режалаштириш бўйича барча тафсилотлар — тавсифлари, хариталари ва йўллар Болтиқ ўрмонининг сайтида мавжуд. Бу ерда улар йўналишнинг боши ва охири қаердалиги, юриш қанча вақт олиши, йўлга қандай турдаги қоплама ётқизилгани ва йўлда нималарга эътибор бериш кераклиги ҳақида ҳам маълумот берилган.

Йўналишнинг ўзи 20 километр узунликдаги босқичларга бўлинади. Шунингдек, дангасалар учун ҳар бири бир кунлик юришга тўғри келадиган 50 сегментли бўлинмалар мавжуд.

Ҳукумат йўл бўйлаб белгилар ўрнатишни, шунингдек, яшаш жойи ва яқин атрофдаги диққатга сазовор жойларни харитада акс эттиришни режалаштирмоқда.

Йўлакнинг асосий диққатга сазовор жойлари орасида Литвадаги Дзукия ва Жемайтия миллий боғлари, Латвиядаги Кемери ва Гауя миллий боғлари, Эстониядаги Лахемаа ва Алутагузе боғлари бор.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Литва, Латвия ва Эстония пиёда юриладиган йўлак билан боғланади (видео)