Фото: «РИА Новости»
АҚШ президенти Жо Байден Владимир Путинни 40 нафар дунё раҳбари иштирокидаги иқлим ўзгариши бўйича музокараларга таклиф қилди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизматига асосланиб «РИА Новости» хабар берди.
Аввалроқ Америка раҳбари таклиф этилганлар орасида Россия ва Хитойдаги ҳамкасблари ҳам борлигини айтганди. Байденнинг айтишича, Путин ва Си Цзинпин бундан хабардор, гарчи президент улар билан бу масалани шахсан муҳокама қилмаган бўлса ҳам.
Хабарга кўра, музокаралар 22-23 апрель кунлари онлайн тарзда ўтказилади.
Оқ уй томонидан эълон қилинган рўйхатга кўра, саммитга Россия, Хитой, Буюк Британия, Ҳиндистон, Туркия ва Япония раҳбарлари ва бошқалар таклиф этилган.
Вашингтон таъкидлашича, саммитда жаҳон ҳамжамиятининг иқлим муаммолари бўйича янада қатъий ҳаракатларининг иқтисодий фойдалари ҳақида музокаралар бўлиб ўтиши керак.
Аввалроқ Америка расмийлари апрель ойидаги музокараларда атроф-муҳитга зарарли чиқиндиларни камайтириш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга эътибор қаратилиши ҳақида айтиб ўтишган эди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди