18:08 / 28.03.2021
2 183

Индонезияда черков яқинида икки худкуш ўзини портлатди, 14 киши жабрланди (видео)

Индонезияда черков яқинида икки худкуш ўзини портлатди, 14 киши жабрланди (видео)
Фото: AP Photo
Индонезиянинг Сулавеси оролидаги Макасар шаҳрида икки нафар худкуш католик черкови дарвозаси ёнида портлаш уюштирди, деб хабар беради Meduza.

Портлаш черковда байрам ибодати ўтказилаётган ва бино ичига кўплаб диндорлар йиғилган пайтда юз берган. Руҳонийнинг айтишича, худкушлардан бири мотоциклда черков пиллапоясига чиқишга уринган, аммо қўриқчилар томонидан тўхтатиб қолинган.

Полиция маълумотларига кўра, 14 киши жабрланган. Ҳозирча воқеа юзасидан ҳеч ким жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.

Полиция портлаш январдаги контр-террористик бўлинма томонидан уюштирилган махсус операцияга жавоб сифатида ташкиллаштирилганини истисно қилмаяпти. Ўшанда Макасарда 2019 йилда Филиппиндаги черков портлашига алоқадорликда гумонланган икки террорчи ўлдирилган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Индонезияда черков яқинида икки худкуш ўзини портлатди, 14 киши жабрланди (видео)