07:00 / 09.04.2021
1 875

Тобутдан чиқиб нутқ сўзлаган сиёсатчи (видео)

Тобутдан чиқиб нутқ сўзлаган сиёсатчи (видео)
Фото: «Mexico News Daily»
Мексикада Partido Encuentro Social партиясидан депутатликка номзод Карлос Майорга саҳналаштирилган дафн маросимидан сўнг Сьюдад-Хуарес шаҳридаги сайловчиларга мурожаат қилди, деб ёзади «Mexico News Daily».

Интернетда эълон қилинган кадрларда сиёсатчи ётган тобут маҳаллий аҳоли билан учрашадиган жойга катафалкда олиб келинганлиги намойиш этилган. Махсус кийимдаги эркаклар тобутни машинадан олиб, стол устига қўйишди. Ҳамма жим турган пайтда Майорга тобутдан чиқиб, кийимларини тўғрилади ва табассум ила олдиндан тайёрлаб қўйган нутқини бошлади.

Сиёсатчи амалдаги ҳукуматни «жиноятчилик кенг авж олиши ва коронавирус инқирозига бефарқлик» учун танқид қилди.

«Мен Карлос Майорга, ва Мексика, Чихуахуа штати, Сьюдад-Хуаресда сиёсатчиларнинг бефарқлиги туфайли вафот этган 1,5 миллион аҳолидан бириман», — деди у.

Мақолада аниқлик киритилишича, номзод мазкур акцияси билан ҳукуматнинг бефарқлиги туфайли вафот этганларга ҳамдардлик билдирган. Шунингдек, Майорга ҳукумат одамлар турмуш даражаси ҳақида қайғурмаётганидан, уюшган жиноятчиликка хоҳлаган ишини қилишига рухсат бераётганидан арз қилган.


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Тобутдан чиқиб нутқ сўзлаган сиёсатчи (видео)