
Россия 20 апрелдан 24 апрелгача Қрим ва Қора денгиз ҳудудининг бир қисми устидан парвоз қилиш чекланишини маълум қилди.
"Ҳудуд ҳаво кемалари парвози учун вақтинчалик хавфли деб эълон қилинди", - дейилади учувчилар учун халқаро хабарномада (NOTAM).
Қримнинг жанубий қисми (Севастополдан Феодосиягача) ҳамда Қора денгизнинг бир қисми устидаги ҳаво макони парвозлар чекланган ҳудуд деб эълон қилинди.
Россия аввалроқ Қора денгизнинг қатор ҳудудларида хориж ҳарбий кемалари ҳаракатланишини ноябргача тақиқлаганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар