13:11 / 02.05.2021
2 179

Португалияда дунёдаги энг узун пиёдалар осма кўприги очилди (фото, видео)


Фото: EPA
Португалиянинг шимолидаги Арока шаҳридаги геология боғида Пайва дарёсидан 175 метр баландликда жойлашган дунёдаги энг узун пиёдалар осма кўприги очилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Маълумотларга кўра, 516 метр узунликдаги кўприкнинг қурилиши икки йилга яқин давом этди, лойиҳанинг қиймати 2,3 миллион еврони ташкил қилди.

Фото: EPA
Таъкидланишича, осма кўприкнинг расмий очилиши 2 май кунига режалаштирилган, лекин маҳаллий аҳоли ундан фойдаланишни аллақачон бошлаб юборди.

Фото: EPA
Ушбу кўприк ёрдамида ҳокимият коронавирус пандемияси сабабли катта зарар кўрган туризм соҳасини қайта жонлантиришни режалаштирмоқда.

Euro Weekly News нашрининг ёзишича, 6 ёшдан 17 ёшгача бўлган болалар, шунингдек, кексалар учун кўприкдан ўтиш чиптаси 10 евро, қолганлар учун 12 еврони ташкил қилади. Маҳаллий аҳоли кўприкдан бепул фойдаланади.

Мълумот учун, Пайвадаги мазкур осма кўприк Швейцариянинг Алп тоғларида қурилган Чарльз Куонен кўпригининг (494 метр) рекордини янгилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Португалияда дунёдаги энг узун пиёдалар осма кўприги очилди (фото, видео)