18:53 / 09.05.2021
1 959

Zoom асосчиси масофадан ишлаш нимаси билан хавфли экани ҳақида сўзлаб берди


51 ёшли Эрик Юань Daily Mail нашрига берган интервьюсида ўзи асос солган Zoom дастуридан чарчагани, кун давомида бир нечта видеоконференциядан кейин кечга бориб боши оғришини таъкидлаган.

Фото: Getty Images
«Ўтган йили бир кунда 19 та видеоучрашувда иштирок этишимга тўғри келди. Мен бундан шунчалар чарчадимки, одамлар билан бошқа видеоқўнғироқ орқали мулоқот қилишни истамайман», — деган у.

Қанчалик ғалати туйилмасин, уйдан туриб қулай ишлаш ва видеоқўнғироқ орқали мажлислар ўтказиш учун Zoom’га асос солган Эрик қўл остидаги ишчиларини офисдан ишлашга чақирган. У барча компаниялар ҳозирча масофадан ишлашга тўлиқ ўта олмаслигини тушуниб етган.

Фото: Getty Images
Компьютер қаршисида кўп вақт сарфлаш, ҳамкасблар билан жонли мулоқотда бўлмаслик, шунингдек, ортиқча ишлаш салбий оқибатлар, ҳатто касалликларнинг пайдо бўлишига олиб келади.

Бундан ташқари, ишчилар масофадан туриб ишлаш пайтида иш берувчи муайян ишни бир неча баравар кам маош эвазига бажарадиган осиёлик мутахассисни топиши мумкин эканидан ҳадиксирайди.

Google, Twitter, Amazon ва келажак масофадан ишлаш билан боғлиқ экани ҳақида бонг уриб гапирган бошқа компаниялар коворкинглар очиб, ишчиларни офисдан ишлашга таклиф қила бошлаган. Ҳатто шундай йирик компаниялар ҳам жонли мулоқотсиз одамларга, айниқса ўқиш ва карьера борасида ўсиш жуда ҳам қийин эканини тушуниб етган.

Сўнгги йилда масофадан туриб таълим олган болаларнинг аксарияти бу жуда ҳам қийин экани ва йил давомида деярли ҳеч нима ўрганмаганини таъкидлаган. Синф хонаси, офис ва университетда бўлганда, муаммоларни жойида ҳал қилиш ёки аниқлаштириш мумкин бўлади, онлайн мулоқот вақтида эса бу тушунарсиз ва мураккаброқ бўлиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Zoom асосчиси масофадан ишлаш нимаси билан хавфли экани ҳақида сўзлаб берди