Фото: Reuters
Исроилнинг «Темир гумбаз» ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими радар, назорат маркази ва душман ракетасини йўқ қилувчи қурилмадан иборат. У яқинлашиб келаётган ракетанинг йўналиши ва қаерни мўлжаллаганини бир неча сония ичида аниқлайди. Бу ҳақда Deutsche Welle ёзмоқда.
Unsere Gedanken sind bei den Menschen in #Israel. Sie sind einem erbarmungslosen Terror durch die Hamas ausgesetzt. Der Raketenhagel auf Israel muss aufhören. Wir stehen fest an der Seite Israels! ?? #standwithisrael pic.twitter.com/DvjOuy3Vg8
— Zentralrat der Juden in Deutschland (@ZentralratJuden) May 11, 2021
«Темир гумбаз»нинг ҳар битта блокида ракеталарни йўқ қилишга мўлжалланган, 20тагача ракета отадиган уч-тўрттадан қурилма мавжуд. Улар душман ракетаси аҳоли маскани томон ҳаракатлангандагина ишга тушади. Ракета душман ракетасига келиб урилмайди, балки унинг ёнида портлайди ва йўқ қилади.
Қурилмаларни мобил блоклар ёрдамида бутун мамлакат бўйлаб олиб юриш мумкин – Исроил ўнта ана шундай блокка эга. Экспертларнинг ҳисоб-китобига кўра, бутун Исроилни ҳимоя қилиш учун 13та қурилма керак бўлади.
«Темир гумбаз»нинг асосий хусусиятларидан бири унинг юқори тезлиги ҳисобланади: шаҳарларнинг Ғазо сектори чегарасидан жойлашган масофасига қараб ракеталарнинг нишонга етиб бориши 90 сониядан ошмайди.
Қайд этилишича, «Темир гумбаз» ўтган ўн йил давомида 2500тагача ракетани тутиб қолган.
Айрим маълумотларга кўра,ҳар бир мудофаа ракетасининг отилиши мамлакат бюджетига 66 минг еврога тушади. Шу боис ҳарбийлар фақат аҳоли масканларига хавф соладиган ракеталарнигина уриб туширади. АҚШ «Темир гумбаз»ни ишлаб чиқишни қисман молиялаштирган. Вашингтон ўз эҳтиёжи учун иккита ана шундай қурилма сотиб олган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди
Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади
“От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя)
Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди
U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди
Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди
Индонезия устидан иродали ғалабани қўлга киритган Ироқ Олимпиада лицензиясига эга чиқди (видео)