10:00 / 19.05.2021
2 414

Ким Чен Ин Шимолий Кореядаги тузум ағдарилишидан хавфсираб, йиртиқ жинсиларни тақиқлаб қўйди


Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин мамлакат ёшлари ўртасида ташқи кўринишдаги ўзига хослик пировард натижада мамлакатдаги тузумнинг ағдарилишига олиб келиши мумкинлигидан хавотирланмоқда. Шу сабабли мамлакат етакчиси бунга қарши бир қатор чоралар кўрди, деб хабар бермоқда Daily Mirror нашри.

Жумладан, Ким Чен Ин скинни (баданга ёпишиб турувчи жинси) ва йиртиқ жинсиларни тақиқлаб қўйди. Шунингдек, эндиликда «антисоциалистик» соч турмаклари ҳам ижтимоий тузумга хавф сифатида қабул қилинади. Шу сабабли шимолий кореяликларга муайян соч турмакларига эга бўлиш белгилаб қўйилди.

Нашрда таъкидланишича, Шимолий Корея етакчиси ғарб маданиятининг мамлакат ёшларига таъсиридан ва у мамлакатдаги тузумнинг барбод бўлишига олиб келишидан хавотирланмоқда.

Шу аснода Ким Чен Ин ғайриодатий модага амал қилувчи кишиларни меҳнат лагерларига жўнатиш ҳақидаги декретни қабул қилди.
Аввалроқ Шимолий Кореянинг «Нодон синмун» газетаси Ким Чен Ин киритган чораларни қўллаб-қувватлашга чақирган. Нашр журналистлари капиталистик ҳаёт тарзи мамлакатни барбод қилиши мумкинлигидан огоҳлантиришган.

«Тарих бизга мамлакат нозиклиги ва агар ўз ҳаёт тарзимизга амал қилмасак, у охир-оқибат иқтисодий ва ҳарбий қудратига қарамай, ҳўл девор каби қулаши мумкинлиги борасида муҳим сабоқ бермоқда. Биз капиталистик ҳаёт тарзининг ҳаттоки кичик аломатларидан хавфсирашимиз ва улардан қутулиш учун барча имкони бор ишни қилишимиз лозим», деб келтирилган «Нодон синмун»да.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ким Чен Ин Шимолий Кореядаги тузум ағдарилишидан хавфсираб, йиртиқ жинсиларни тақиқлаб қўйди