Шаҳризода Мадаминова: «Мени “актриса, модель” деб аташлари ёқмаяпти» (видео)

Модель ва актриса Шаҳризода Мадаминова «Борича гаплашамиз» лойиҳасидаги суҳбатда фаолиятидаги ўзгаришлар ҳақида гапирди. У аввал ўзини «модель ва актриса» деб аташларидан хурсанд бўлганини, ҳозир эса бундай таърифни эшитганда бироз ноқулай ҳис қилишини айтди.
«Олдин “модель, актриса” дейишса, хурсанд бўлардим. Ҳозир эса озгина уяляпман. “Керак эмас, бундай деб чақирманглар”, дейман», — деди Шаҳризода Мадаминова.
Ундан бунинг сабаби сўралганида, у ҳозир ўзини бошқа йўналишда кўраётганини таъкидлади.
«Билмадим. “Актриса қиз, модель қиз” дейишса, қандайдир ёқмаяпти менга. Мен бошқача статусга ўтдим, деб ўйлайман. Бизнес соҳасига», — дея қўшимча қилди у.
Маълумот учун, Шаҳризода Мадаминова 2004 йилда Фарғона вилоятида туғилган. У санъат мактабида таҳсил олган ва моделлик фаолиятини 2020 йилда бошлаган.
Шаҳризода Мадаминова Ливан, Туркия, Озарбайжон ва Қозоғистонда ўтказилган халқаро гўзаллик танловларида иштирок этган. Шунингдек, у Madam’s моделлик агентлигининг асосчиси ва раҳбари ҳисобланади.






























Изоҳлар 0
…