Севинч Исмоилова болаликдаги лақаби, фарзандларига қўймоқчи бўлган исмлар ва қарзлари ҳақида гапирди

Севинч Исмоилова болаликдаги лақаби, фарзандларига қўймоқчи бўлган исмлар ва қарзлари ҳақида гапирди

Хонанда Севинч ИсмоиловаОмон-Омон” кўрсатувида бир нечта қизиқарли саволларга жавоб берди. Суҳбат давомида унинг кўчадаги қарзлари, келажакдаги фарзандига қўймоқчи бўлган исмлари ва болаликдаги лақаби ҳақида сўрашди.

Хонандага “Кўчадаги сиз берган қарзларни ҳисобласак, қанча чиқади?” дея савол берилди.

“50 минг доллардан ошди”, — дея жавоб берди Севинч Исмоилова.

Шунингдек, хонандадан келажакда турмушга чиқиб, фарзандли бўлса, унга қандай исм қўйиши ҳақида ҳам сўрашди.

“Худо хоҳласа, ўғил бўлса, Муҳаммадали, қиз бўлса, Малак”, — деди у.

Суҳбат давомида Севинч Исмоилованинг болаликдаги лақаби ҳам қизиқ бўлди.

“Сепичка. Сепичка бўлади-ку, занжир. Мени 'Сепичка' деб эркалаб чақиришарди”, — дея жавоб берди хонанда.

Шундан сўнг унга нечта севги изҳорини рад этгани ҳақида савол берилди.

“Санамаганман, кўп”, — деди Севинч Исмоилова.

Бошловчилар жавобни аниқлаштириб, “Ўнтадан кўп, юзтага яқинлашганми?” дея сўрашди.

“Вой, юзтадан ҳам кўп”, — дея ҳазил билан жавоб берди хонанда.

Хонанданинг жавоблари кўрсатув давомида кўтаринки ва самимий суҳбатга сабаб бўлди.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар