Эртага уч вилоятда ёмғир ва момақалдироқ кутилмоқда

24 сентябрь куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Маълум қилинишича, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади. Айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши эҳтимоли бор. Кундузи ҳаво ҳарорати 25–30 даража атрофида бўлади.
Тошкент шаҳрида эса ёғингарчилик кутилмаяпти. Пойтахтда ҳаво бироз булутли ва ўзгарувчан бўлиб, ҳарорат кечаси 15–17, кундузи 28–30 даражагача кўтарилади.
Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий, Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳам ёғингарчилик эҳтимоли йўқ. Бу ҳудудларда кундузги ҳарорат асосан 25–30 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарёда эса ҳаво нисбатан илиқ сақланади. Кундузи ҳарорат 30–35 даражагача етиши мумкин.
Тоғли ҳудудларда ҳам айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ кузатилиши эҳтимоли бор. Бу ерларда шамол баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин.






























Изоҳлар 0
…