08:30 / 26.05.2021
2 061

Исландиялик дизайнер желедан кийим яратди


Фото: Esquire
Валдис Штейнардоттир исмли исландиялик дизайнер желедан (мева суви, шакар ва желатиндан тайёрланадиган ширин дилдироқ егулик) кийиб юрса бўладиган предметларни яратди — уларни желатин ва агар-агар (айрим денгизларнинг қизил ва қўнғир рангли ўсимликларидан алоҳида усулда қайнатиб олинадиган шилимшиқ модда)ни махсус шаклга қуйиш ҳамда қуритиш орқали тайёрлаш мумкин, деб хабар беради Esquire.

Ушбу предметлар яроқсиз ҳолга келиб қолган тақдирда уларни эритиб, яна янги кийимларни яратса бўлади — ортиқча чиқинди юзага келмайди. Штейнардоттир материалларни табиий ўсимлик бўёқлари ёрдамида бўямоқда.
«Одамлар ушбу материалдан имкон қадар узоқроқ фойдаланишларини хоҳлайман. Агарда у ўзининг ҳаётий циклини финал босқичига етганини ҳис қилсангиз, унинг эришига рухсат беришингиз мумкин», — дейди дизайнер.

Фото: Esquire
Штейнардоттир худди пластик каби, бироқ табиий материаллардан бирор нима яратишга қизиққан: «Кийим тайёрлашнинг мазкур усули бизни тўхташга ва амалдаги ишлаб чиқариш усулларимизни қайта ўйлаб кўришга мажбур этади. Технология ортиқча қирқимларни юзага келтирмайди ва синтетик материаллардан фойдаланишни талаб этмайди». Шунингдек, турли шакллар ёки шунчаки қирқиш орқали желедан тайёрланган кийимни исталган ўлчамга солиш мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исландиялик дизайнер желедан кийим яратди