Индонезияда улкан чиқинди полигони саккиз кундан буён ёнмоқда

2 дақиқа ўқиш217
Индонезияда улкан чиқинди полигони саккиз кундан буён ёнмоқда
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Индонезия пойтахти Жакарта чеккасидаги «Жативарингин» чиқинди полигонида юз берган йирик ёнғин 15 гектардан ортиқ ҳудудни қамраб олиб, юзлаб аҳолини уйларини тарк этишга мажбур қилди.
  • 30 июн куни кичик учқундан бошланган ва кучли шамол таъсирида тез тарқалган оловни ўчириш учун вертолётлар, сув ташувчи махсус техникалар, булдозерлар ҳамда дронлар жалб этилди.

Индонезия пойтахти Жакарта чеккасида жойлашган улкан «Жативарингин» чиқинди полигонида саккиз кундан буён давом этаётган йирик ёнғин юзлаб аҳолини уйларини тарк этишга мажбур қилди. Ҳозирга қадар ёнғин 15 гектардан ортиқ ҳудудни қамраб олган бўлиб, атрофни қуюқ ва заҳарли тутун қоплаган. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Соғлиқни сақлаш идоралари ҳаво ифлосланиши оқибатида нафас олиш йўллари касалликлари кескин кўпайганини маълум қилди. Ёнғинни бартараф этиш учун ўт ўчирувчилар вертолётлар, сув ташувчи махсус техникалар, бульдозерлар ва дронларни жалб қилган. Мутахассислар ёнғинни ҳафта охирига қадар тўлиқ ўчиришга умид билдирмоқда. Экологлар эса бу воқеани мамлакатдаги чиқинди муаммосининг яна бир оғир оқибати ва экологик инқирознинг ёрқин намунаси сифатида баҳоламоқда.

Маълум қилинишича, ёнғин 30 июнь куни кичик учқундан бошланган. Кейинчалик кучли шамол таъсирида олов тез суръатда тарқалиб, чиқиндилар баланд уйилган ва ўт ўчирувчилар етиб бориши қийин бўлган ҳудудларни ҳам қамраб олган.

Бир ҳафта давомида полигондан кўтарилган қора тутун яқин атрофдаги аҳоли яшаш пунктларини қоплаб олди. Атроф-муҳит вазирлиги маълумотига кўра, ҳаво сифати хавфли даражагача ёмонлашган, гарчи сўнгги кунларда вазият бироз яхшиланган бўлса ҳам.

45 ёшли маҳаллий фуқаро Сарманаҳнинг айтишича, заҳарли тутун уйини тўлдириб юборгани сабабли у фарзанди билан хавфсиз жойга кўчишга мажбур бўлган.

«Тутун шунчалик қуюқ эдики, ҳеч кимни кўришнинг иложи йўқ эди. Бурунни ачиштиради, йўталтиради ва нафас олишни қийинлаштиради. Шу сабаб уйимизни тарк этишга мажбур бўлдик», — деди у.

Юзлаб бошқа аҳоли ҳам маҳаллий ҳукумат ташкил қилган вақтинчалик бошпаналарга жойлаштирилди. 37 ёшли Тосияни исмли аёлнинг таъкидлашича, тутундаги заҳарли газлар туфайли уларга ҳозирча уйларига қайтишга рухсат берилмаган.

Шифокорлар ёнғин оқибатида соғлиғи ёмонлашган камида 234 нафар фуқарони кўрикдан ўтказган. Улардан 72 нафарида ўткир нафас йўллари инфекцияси аниқланган.

Ҳозир ҳам полигоннинг ғарбий ва жанубий қисмларида чиқинди уюмлари ичида ёнғин ўчоқлари сақланиб қолмоқда. Табиий офатларни бошқариш миллий агентлиги вакили Жоҳан Дармаваннинг айтишича, олов чиқиндиларнинг чуқур қатламларида ёнаётгани учун уни бартараф этиш анча мураккаб кечмоқда.

Расмийлар ҳозирча ёнғиннинг аниқ сабабини эълон қилмаган. Бироқ Индонезиянинг атроф-муҳит соҳасидаги нодавлат ташкилоти WALHI органик чиқиндиларнинг чириши натижасида ҳосил бўлган метан гази портлашга сабаб бўлган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Мутахассислар бу ҳолат мамлакатдаги тартибга солинмаган очиқ чиқинди полигонлари муаммосининг оқибати эканини таъкидламоқда.

Маҳаллий аҳоли бу ҳудудда ёнғиндан аввал ҳам доимий бадбўй ҳид, пашшалар кўпайиши ва чиқинди кўчкиси хавфидан шикоят қилиб келган. Экологлар фикрича, иссиқ об-ҳаво ва иқлим ўзгариши туфайли тўпланаётган метан гази бундай полигонларни ҳар қандай пайтда алангаланиши мумкин бўлган «порох бочкаси»га айлантирмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?