КХДРнинг ҳақиқий душмани — бу АҚШ, Жанубий Корея эмас. У шунчаки иттифоқдошидан «фойдаланмоқда», дейилади Корея Марказий Телеграф агентлигида чоп этилган халқаро сиёсатга оид мақолада.
«Жанубий Кореядан фойдаланган ҳолда ўз мақсадини амалга оширишни режалаштираётган Қўшма Штатлар — бу кўзларини ўз бармоқлари билан ўйиб олмоқчи бўлган одамнинг бемаъни ҳаракатига ўхшайди», — деб ёзади агентлик сиёсий шарҳловчиси Ким Мёнг Чол.
Қайд этилишича, Қўшма Штатлар ва Жанубий Корея расмийлари ўзларининг «тажовузкор амбициялари»ни аниқ очиб беришган.
Айтиш жоизки, Доналд Трамп маъмурияти даврида уч марта олий даражада саммитлар ўтказилди, аммо уларда бирор инқилобий қарор ва келишувлар кўзга ташланмаган.
Аввалроқ, КХДР етакчиси Ким Чен Ин мамлакатдаги сўнгги йиллардаги вазиятни «тарихдаги энг қийини» деб таърифлагани маълум қилинганди. Европанинг махсус таҳлилчиларига кўра, бу баёнот шимоллик лидернинг «таслим» бўлганини ёки КХДРда чуқур иқтисодий инқироз яқинлашаётганини англатиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Кўк чой ичганда танада қандай ўзгаришлар содир бўлади?
Исроил Рафаҳдаги операцияни ҲАМАС мағлубиятга учрамагунча давом эттирмоқчи
Дунёни кезиш истагини уйғотадиган, саёҳатга илҳомлантирувчи 5 та фильм
Суперлига. "Пахтакор" 7 та гол урилган ўйинда "Металлург"ни мағлуб этди
Миржалол Қосимов: "Ўйинни ташлаб юбормай, охиригача курашганимиз мени қувонтирди"