
Жорий йилда Россияга ишлаш мақсадида келаётган хорижликлар сони қисқармади, деб ахборот берди Россия Федерал миграция хизмати раҳбари Константин Ромодановский. У бу ҳақда Европа бизнеси уюшмасига аъзо компаниялар билан бўлган учрашуви чоғида гапириб ўтган.
“Юртимизга ишлаш учун келаётган хорижлик фуқаролар сони қисқармади. Биз мазкур йилнинг бошида вақтинчалик пасайишни кузатган эдик, ҳозир эса бошқача кўринишни кузатмоқдамиз – мамлакатга кириш 8 фоизга кўпайган, чиқиш эса 6 фоизга камайган”, деб маълум қилди Ромодановский.
“Россия банкининг маълумотларига кўра, рублнинг қадрсизланиши натижасида, 2014 йилнинг иккинчи ярмида хорижлик ишчиларнинг пул ўтказмалари миқдори 11 фоизга камайган”, деб таъкидлаб ўтди Ромодановский.
ФМХ раҳбарининг таъкидлашича, бунда Украина фуқаролари ҳисобга олинмаган.
Манба: www.kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар