23:55 / 11.06.2021
2 557

Россия Эронга замонавий жосус сунъий йўлдош сотмоқчи


The Washington Post нашрининг хабар беришича, Россия Эронга замонавий Kanopus-V жосус сунъий йўлдошини сотишга ҳозирлик кўрмоқда.

Ушбу сунъий йўлдош кучли камера билан жиҳозланган бўлиб, Эрон қуролли кучлари салоҳиятини сезиларли даражада ошириши кутиляпти. У тез орада Россия ҳудудидан фазога учирилиши мумкин. Kanopus-V расман ноҳарбий сунъий йўлдош ҳисобланади, бироқ уни харид қилиш бўйича Москвада бўлиб ўтган музокараларда Эрон армияси ва Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг юқори мартабали вакиллари қатнашган.

Мазкур сунъий йўлдош ёрдамида фазодан туриб Исроилдаги объектларни ёки Ироқ ва Форс кўрфазидаги Америка қўшинлари ҳаракатини расмга олиш мумкин. Россия ҳукумати The Washington Post нашрида чиққан хабарга ҳозирча изоҳ бергани йўқ.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг