21:13 / 13.06.2021
3 809

Немис журналисти Гитлер Германиясини ҳалокатга олиб келган хато ҳақида гапирди


Немис журналисти Йоханн Альтхаус Die Welt газетасида фашистлар Германиясининг Собиқ Иттифоқ билан урушда мағлуб бўлишига олиб келган асосий хато ҳақида гапириб ўтди.

Унинг фикрига кўра, Учинчи рейх раҳбарияти вермахтнинг Европадаги тезкор ғалабаларини нотўғри қабул қилган. Польша, Норвегия, Франция ва Югославиянинг қўлга олиниши Германияни Совет Иттифоқини ҳам осонгина енгиш мумкинлиги ҳақидаги хато тасаввурни шакллантирган.

«Рейх раҳбарлари бутун дунёда блицкриг ягона тўғри рецепт эканига амин бўлишган»—, деб ёзади Алтаус.
1941 йил февралида яратилган «Ғарбдаги ғалаба» пропагандистик филми ўхшаш намуналар халқ орасида машҳур бўлиб кетган ва уларни чалғитган. Натижада рейх армияси енгилмаслиги ҳақида афсоналар пайдо бўлган.

Тарихий фактларга кўра, Гитлер бошчилигида тузилган «Барбаросса» режасида Собиқ Иттифоқ икки ойда янчиб ташланиши, унинг ҳудудларида Германиянинг қўғирчоқ рейхкомиссариатлари тузилиши керак эди. Жумладан, Марказий Осиёда Туркистон рейхкомиссариати тузилиши керак бўлган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Немис журналисти Гитлер Германиясини ҳалокатга олиб келган хато ҳақида гапирди