08:33 / 25.06.2021
2 737

АҚШда ичида одамлари бўлган 12 қаватли бино қулаб тушди


Фото: «Evo-rus.com»
Aмериканинг Флорида штати Серфсайд шаҳрида кўп қаватли бинонинг қисман қулаши натижасида бир киши ҳалок бўлди. Вайроналар остида одамлар қолиб кетди, дея хабар бермоқда CBS.

«Aйни пайтда биз вайроналар остида қолиб кетган одамларнинг аниқ сонини билмаймиз. Манбаларимизга кўра, улардан бири вафот этгани тасдиқланди», — дейилади телеканалда.
Шу пайтгача мутасаддилар томонидан ҳеч қандай изоҳ берилмаган.

Гап ичида одамлар бўлган 12 қаватли бинонинг қулаши ҳақида кетмоқда. Ҳодиса содир бўлган жойда полиция ходимлари ва фавқулодда вазиятлар хизмати вакиллари ишламоқда.

Ҳудудда транспорт ҳаракати қисман чекланган, фавқулодда вазият сабаблари ўрганилмоқда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг