1 октябрдан Тошкентда йўл ҳақи қимматлаши мумкин

1 октябрдан Тошкентда йўл ҳақи қимматлаши мумкин

Тошкентда автобус ва метро орқали ҳаракатланиш учун йўл ҳақини ошириш таклиф этилмоқда. Янги тарифга кўра, 1 октябрдан электрон тўлов орқали бир марта йўл ҳақи 1700 сўмдан 2500 сўмга кўтарилиши мумкин.

Нағд пул орқали тўлов қийматини эса амалдаги 3000 сўм миқдорида сақлаб қолиш таклиф қилинмоқда.

Шунингдек, юк ташиш хизмати учун алоҳида тарифни 4000 сўм этиб белгилаш режалаштирилган. Йўловчилар учун янги йўл чипталари ва бошқа жамоат транспортига ўтиш тарифларини жорий этиш ҳам кўзда тутилган.

Ҳозирда тегишли ҳужжат лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасидан ўтмоқда. Таклифлар ва фикрларни билдириш жараёни 19 сентябрга қадар давом этади.

Агар лойиҳа тасдиқланса, янги тарифлар 1 октябрдан амалга киритилиши кутилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар