
«Толибон» ҳаракати Тожикистон билан чегарадаги Панж дарёсидаги кўприкда ўз байроғини ўрнатди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«5 июл куни Афғонистон ҳукумат кучларининг чегара постини эгаллаган толиблар Панж дарёси устидаги икки мамлакатни боғловчи кўприкка, Тожикистоннинг «Тем» назорат-ўтказув пункти қаршисига ўз байроғини ўрнатди»,— деган агентлик манбаси.
5 июл куни афғон чегарачилари чегара постини толибларга жангсиз топширганди. 312 нафар чегарачи ва ҳарбийлар кўприк орқали Тожикистон ҳудудига қочиб ўтган.
Аввалроқ Тожикистоннинг Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотидаги вакили Ҳасан Султонов Тожикистон Афғонистон билан чегарани янада мустаҳкамлаш учун 20 минг нафар ҳарбий хизматчини сафарбар қилишини айтганди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар