
Фото: Видеолавҳадан скриншот
Ижтимоий тармоқларда Москва шаҳрида меҳнат мигрантлари ўртасида оммавий муштлашув акс этган видеолар тарқалмоқда, дейилади Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабарида.
Қайд этилишича, вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москвадаги ваколатхонаси ходимлари мамлакатимизнинг ушбу давлатдаги элчихонаси вакиллари билан биргаликда воқеа жойига бориб, Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги ходимлари билан мулоқотда бўлиб, вазиятни ўрганди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу оммавий муштлашувда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирок этмаган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар