08:56 / 10.08.2021
1 609

БМТ эрта никоҳ қуриш ҳолатларини қоралади


Фото: Pixabay
Зимбабведа 14 ёшли қиз туғруқ пайтида вафот этганидан кейин Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) эрта никоҳ қуриш амалиётини қоралади. Бу ҳақда ташкилотнинг Twitter’даги саҳифасида хабар берилган, деб ёзади «Korrespondent.net».

«Ҳукумат анъанавий равишда болалар никоҳи амалиётига кўз юмган. Зимбабведа никоҳ тўғрисидаги иккита қонун бор: «Никоҳ тўғрисидаги қонун» ва «Анъанавий никоҳ тўғрисидаги қонун». Иккала қонун ҳам никоҳ учун минимал ёшни белгиламайди, шу билан бирга, улар одатда кўпхотинлиликка рухсат беради », — дейди ташкилот вакиллари.

Шунингдек, улар парламентда қонунларни уйғунлаштириш, 18 ёшга тўлмаганларнинг никоҳини тақиқлаш ва вояга етмаганларнинг никоҳига алоқадор бўлганларни жавобгарликка тортишга қаратилган янги қонун лойиҳаси кўриб чиқилаётганини айтди.

Зимбабведаги БМТ бўлимининг баёнотида айтилишича, ташкилот мамлакат шарқидаги Маранг қишлоғида 14 ёшли Памят Мачайи вафотига сабаб бўлган ҳолатларни «чуқур ташвиш билан қайд этади ва кескин қоралайди».
Мамлакат полицияси қизнинг ўлими бўйича тергов олиб бормоқда, ҳодиса фуқаролар ва ҳуқуқ ҳимоячиларининг норозилигига сабаб бўлган.

«Эрта никоҳлар болалар ҳуқуқларини бузмоқда, бундай никоҳларни қулликнинг бир тури сифатида тан олиш керак. Халқаро ҳуқуқ ҳимоячиларининг таъкидлашича, зўрлик билан турмушга узатилган қизлар хизматкор, жинсий қулга айланмоқда, улар таълим, соғлиқ, жисмоний ва руҳий зўравонликдан озод бўлиш ҳуқуқларининг бузилишидан азият чекмоқда», — дейилади БМТ баёнотида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » БМТ эрта никоҳ қуриш ҳолатларини қоралади