
Фото: AviaSpotter
Kam Air авиакомпаниясининг 17 август куни Кобул—Тошкент—Кобул йўналиши бўйича учиши керак бўлган RQ-907/RQ-908 рейси амалга оширилмади. Бу ҳақда Telegram’даги «Новости Ташкентского неба» канали хабар берди.
Маълум қилинишича, парвоз Кобул аэропорти ва Афғонистон ҳаво маконининг тижорий авиарейслар учун ёпилгани сабаб бекор қилинган.
Таъкидлаш керакки, афғон компаниясининг рейслари ҳафтанинг ҳар сешанба, пайшанба ва шанба кунлари амалга оширилиб келган. Парвоз давомийлиги 1 соат 40 дақиқа. Мазкур авиаташувчининг сўнгги парвози 14 август куни Airbus А-340-300 ҳаво лайнери томонидан амалга оширилган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар