21:47 / 21.08.2021
2 824

Евроиттифоқ “Толибон”ни тан олмаслигини маълум қилди

Евроиттифоқ “Толибон”ни тан олмаслигини маълум қилди
Евроиттифоқ “Толибон” ҳаракати билан техник мулоқот олиб бормоқда, аммо сиёсий музокаралар олиб бормаяпти ва уни тан олмоқчи эмас. Бу ҳақда Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен маълум қилди.

Евроиттифоқ “Толибон” билан оператив мулоқот олиб бормоқда, бу одамларни қутқариш учун зарур. Аммо ҳеч қандай сиёсий музокаралар ёки тан олиш ҳақида гап бормаяпти”, – деди у.

15 август куни “Толибон” ҳаракати Афғонистонда ҳокимиятни эгаллади. Президент Ашраф Ғани мамлакатни тарк этди.

“Толибон” Туркия ва Хитой билан ҳамкорлик қилиш ниятида эканлигини билдирди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Евроиттифоқ “Толибон”ни тан олмаслигини маълум қилди