10:49 / 26.08.2021
3 624

Аҳмад Масъуд толиблар билан тинчлик ўрнатилиши шартини маълум қилди

Аҳмад Масъуд толиблар билан тинчлик ўрнатилиши шартини маълум қилди
Мен тинчликсевар одамман ва ўз халқимга фақат яхшилик тилайман”, деб айтган Масъуд ва ҳаттоки урушнинг авжи палласида ҳам душманлар билан келишиш кераклигини қўшимча қилди. “Бироқ таслим бўлиш – бу мутлақ бошқа нарса. Ва яна бир бор такрор айтаман: на мен ва на менга бўйсунувчи бирор қўмондон таслим бўлмоқчи эмасмиз”, деб таъкидлаб ўтган қаршилик етакчиси.

Фараз қилинг, “Толибон” аёллар, озчиликлар, демократия, очиқ жамият ҳуқуқларини ҳурмат қилишни бошлади. Нега энди уларга бу тамойиллар барча афғонларга, жумладан уларнинг ўзига ҳам фойда келтиришини айтмаслик керак?”, деб айтган Масъуд.

У Панжшер “ягона қилган хизмати барқарорлик ўрнатиш бўладиган суқиштирилган тинчликни” қабул қилмаслигини айтди. “Инсон эркинлиги ва ҳуқуқлари – бебаҳо неъматлардир. Уларни турмадаги барқарорликка алмашиб бўлмайди”, деб таъкидлаб ўтган Масъуд.

Қаршилик етакчисининг таъкидлашича, толиблар билан жанглар энди бошланмоқда. “Биз жангни тўхтатмоқчи эмасмиз. Бу ерда, Панжшерда, барчаси энди бошланмоқда. Таслим бўлиш ҳақида гап бўлиши ҳам мумкин эмас”, деб айтган Масъуд.

У, шунингдек, толиблар Панжшер водийсини қуршаб олганини ёлғон деб атади. Масъуд, шунингдек, АҚШ раҳбариятини қаршилик кучларини қурол билан қўллаб-қувватлашдан бош тортгани учун танқид қилди. “8 кун аввал мен қурол сўраган одамларнинг тарихий хатосини ёддан чиқармайман. Мен улардан рад жавоби олдим. АҚШнинг бу қуроли, артиллерияси, вертолётлари, танклари энди толиблар қўлида”, деб таъкидлаб ўтган Масъуд.

Ўз навбатида, “Толибон” вакили Забиҳулла Мужоҳид Shamshad News телеканалига берган интервьюсида тез орада Панжшер вилояти билан тинчлик келишуви тузилишини айтган.

Биз Панжшердаги одамлар билан алоқада бўлиб турибмиз. Биз у ердаги оқсоқоллар, нуфузли кишилар билан музокаралар олиб бормоқдамиз. Музокаралар яқин орада муаммони урушсиз ҳал қилади. Мен уруш қилишга ҳожат бўлмаслигига 80 фоиз ишонаман. Бизддаги маълумотларга кўра, тез орада тинчлик келишуви тузилади”, деб айтган Мужоҳид.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Аҳмад Масъуд толиблар билан тинчлик ўрнатилиши шартини маълум қилди