17:47 / 08.09.2021
2 409

«Хитой, Россия, Покистон ва Эрон ‘Толибон’ билан музокара олиб боришга уринмоқда» — Жо Байден

«Хитой, Россия, Покистон ва Эрон ‘Толибон’ билан музокара олиб боришга уринмоқда» — Жо Байден
Фото: Yandex
Хитой, Россия, Покистон ва Эрон Афғонистонда ҳокимият тепасига келган «Толибон» билан келишувга эришиш йўлларини қидирмоқда. Бу ҳақда АҚШ президенти Жо Байден журналистларга айтиб ўтди.

«Хитойнинг «Толибон» билан ҳақиқатда муаммолари бор. Шу сабабли Хитой улар билан музокара олиб боришга ҳаракат қилаётганига ишончим комил. Покистон, Россия, Эрон ҳам шундай. Уларнинг ҳаммаси ҳозир қандай йўл тутишни аниқлашга ҳаракат қилмоқда», — дейди Байден.

Аввалроқ Хитой ташқи ишлар вазирининг ёрдамчиси У Сзянхао «Толибон»нинг Қатардаги сиёсий идораси директори ўринбосари Абдулла Салам Ҳанафий билан телефон орқали мулоқот қилгани ҳақида хабар берилган.

У Сзянхаонинг сўзларига кўра, Афғонистондаги вазият туб ўзгаришларга учраган ва «Афғонистон келажаги яна афғон халқи қўлида».

Хитойлик дипломатнинг таъкидлашича, Пекин ҳар доим Афғонистон суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилган ва бутун афғон халқига нисбатан дўстона сиёсат олиб борган. У Афғонистон «тез орада тинчлик ва барқарорликка эришишига ва мамлакат гўзаллиги қайта тикланишига» умид билдирди.

Шунингдек, «Толибон» расмий вакили Забиҳулла Мужоҳид маълум қилишича, «Толибон» Хитойни Афғонистоннинг асосий ҳамкори деб билади.

«Хитой — бизнинг бош ҳамкоримиз, мамлакатимизга сармоя киритишга ва уни қайта қуришга тайёрлиги билан Хитой биз учун муҳим ва алоҳида имкониятдир», — деди Мужоҳид Италиянинг La Repubblica газетасига берган интервьюсида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Хитой, Россия, Покистон ва Эрон ‘Толибон’ билан музокара олиб боришга уринмоқда» — Жо Байден