07:00 / 13.09.2021
2 092

Сохта шифокор COVID-19 беморларини уйига жавоб бериб юборди

Сохта шифокор COVID-19 беморларини уйига жавоб бериб юборди
Фото: «Kp.ru»
Вьетнам жанубидаги Биньзионг провинциясида ғалати ҳодиса рўй берди. Ковид марказ бемори ўзини шифокор қилиб кўрсатиб, COVID-19 беморларига тиббий муассасани тарк этишига рухсат берди. Бу ҳақда Tuoi Tre News хабар бермоқда.

Ҳаддан ташқари фаол фуқаро Zalo чат иловасида «Доктор Лонг» номи билан аккаунт яратди. Сўнгра уйига қайтиши мумкин бўлганлар рўйхатини стационар беморлар гуруҳига юборди. Бундан кўнгли тўлмаган кўринади, кўп ўтмай яна бир хабар пайдо бўлди: «Ҳамма, нарсаларини йиғиштириб, эрталаб соат 8:30 да пастда тўплансин».

Тиббиёт ходимлари полицияга мурожаат қилишди. Ҳазилкаш ташкилот ва шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини бузадиган ёлғон маълумот тарқатгани учун 7,5 миллион донг (330 доллар) жаримага тортилди.

Сохта шифокор ўз айбига иқрор бўлиб, бошқа ҳеч кимни масхара қилмасликка ваъда берди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сохта шифокор COVID-19 беморларини уйига жавоб бериб юборди