19:43 / 24.09.2021
1 997

Россияда Украина махсус хизматлари билан ҳамкорлик қилган ўзбекистонлик қўлга олинди

Россияда Украина махсус хизматлари билан ҳамкорлик қилган ўзбекистонлик қўлга олинди
Россия Федерал хавфсизлик хизмати Брянск вилояти бўйича чегара бошқармаси ходимлари Украина махсус хизматлари билан ҳамкорлик қилган ўзбекистонлик эркакни қўлга олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Қайд этилишича, қўлга олинган 40 ёшли фуқарода гиёҳвандликдан мастлик аломатлари бўлган. Тинтув вақтида унинг ёнидан фото, видео ва аудиофиксация қилиш учун махсус техник воситалар, шунингдек, гиёҳванд модда деб тахмин қилинаётган кукунсимон модда топилган.

Фото: Видеодан кадр
«Суриштирув давомида аниқланишича, ҳуқуқбузар 2019 йилдан бери Украина ҳуқуқ-тартибот органлари билан махфий асосда ҳамкорлик қилиб келган. Россия Федерациясига ноқонуний кирмоқчи бўлган шахс ниқоби остида навбатдаги вазифани бажараётганда, у жиноий доиралар вакиллари билан боғланиб, 27 минг гривен пул мукофоти эвазига унга Россия ҳудудига ноқонуний ўтишда ёрдам беришни сўради», — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, конспиратив тадбирдан мақсад «чет эл фуқаросининг Россияга ноқонуний ўтишини ташкиллаштиришга уринишда шерикларини ҳибсга олиш учун шароит яратишдир». Аммо Ўзбекистон фуқаросининг сўзларига кўра, нимадир хато бўлиб, шериклари қўлга олинмаган, у эса Россия чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга мажбур бўлган.

Хабарда айтилишича, айни пайтда унга нисбатан жиноий иш очиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда Украина махсус хизматлари билан ҳамкорлик қилган ўзбекистонлик қўлга олинди