17:07 / 25.09.2021
1 411

Ангела Меркель Қушлар паркига ташриф буюриб, тўтиқушларни овқатлантирди

Ангела Меркель Қушлар паркига ташриф буюриб, тўтиқушларни овқатлантирди
Фото: AFP
Германияда 26 сентябрь куни алоҳида аҳамиятга эга парламент сайловлари бўлиб ўтади — ундан сўнг мамлакат канцлери ўзгаради. Ушбу лавозимда 2005 йилдан буён ишлаб келаётган Ангела Меркель истеъфога чиқади.

Ҳозирда Меркель хайрлашув ташрифларини амалга оширмоқда. Август ойида у Россия ва Украинага сафар қилганди. 23 сентябрь куни эса Меркель Германия шимолидаги сайлов округига ташрифи давомида Марлоу шаҳридаги Қушлар паркига кириб ўтди.

У ерда Меркель тўтиқушларни овқатлантирди, қушлардан бири ҳеч тортинмасдан унинг бошига қўниб олди. Шу туфайли бўлса керак Меркель бойўғлига яқин боришга журъат этмади. «Йўқ йўқ. ўзи тўтиқушларни яхшигина эпладим», — деди у бойқушни хавфсиз масофадан кузатар экан.

Фото: DPA
Ангела Меркель 7 сентябрь куни канцлер сифатида сўнгги марта Бундестаг олдида нутқ сўзлаганди. Меркелнинг нутқи 14 дақиқа давом этган. Канцлер иқлим ўзгаришига қарши кураш, «яшил» энергияни ривожлантириш, терроризм ва кибержиноятларга қарши кураш ҳақида гапирган. Ҳукумат раҳбари фурсатдан фойдаланиб, фуқароларни коронавирусга қарши эмлаш курсидан ўтишга яна бир бор чақирган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ангела Меркель Қушлар паркига ташриф буюриб, тўтиқушларни овқатлантирди