Фото: «МИР 24»
Германияда канцлер Aнгела Меркелнинг 16 йиллик даври тугаганини хотирлаш мақсадида сиёсатчи тасвири туширилган соф олтиндан тангалар чиқарди, дея хабар берди «РИA Новости».
Тангалар ва қимматбаҳо металлар билан шуғулланувчи онлайн-дўконлар 50 еврога эсдалик совғани таклиф қилишмоқда. Танга 999 каратли олтиндан тайёрланган, вазни 0,58 г, ўлчами 12,5 мм.
Нодир танганинг эгалари кам бўлади — у 5 минг нусхада зарб қилинган. Эсдалик совғада Меркель мамлакатни бошқарган йиллар қайд этилган — 2005 йилдан 2021 йилгача.
Таъкидлаш жоизки, Aнгела Меркелнинг мухлислари Германияда бозорга яқинда кириб келган сиёсатчи шаклидаги ўйинчоқларни, шунингдек канцлер боши кўринишидаги марципанларни харид қилишлари мумкин.
26 сентябрда Германияда парламент сайловлари бўлиб ўтади. Aнгела Меркель ўз номзодини илгари сурмаган. CSU ҳукмрон партияси Aрмин Лашет томонидан тақдим этилган. Бироқ, сўров натижаларига кўра, Олаф Шольц бошчилигидаги социал-демократлар ҳали ҳам сайловолди пойгасида олдинда боришмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Дудуқланган болани қўрқитиш усулида даволашга уринган аёл ўқув маркази очгани ҳақида видео тарқалди
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди