13:56 / 26.09.2021
1 663

АҚШда поезднинг темир йўл изларидан чиқиб кетиши оқибатида 50дан кўпроқ одам жароҳат олди

АҚШда поезднинг темир йўл изларидан чиқиб кетиши оқибатида 50дан кўпроқ одам жароҳат олди
Фото: EPA-EFE/Jacob Cordeiro
АҚШнинг Монтана штатида Сиэтл (Вашингтон штати) ва Чикаго (Иллинойс штати) шаҳарлари орасида қатновчи поезднинг темир йўл изларидан чиқиб кетиши оқибатида 50дан кўпроқ одам жароҳат олди, 3 киши вафот этди.

Amtrak темир йўл компаниясида маълум қилинишича, Empire Builder 7/27 поезди маҳаллий вақт билан соат 16да Жоплин шаҳри яқинида темир йўл изларидан чиқиб кетган. Ўша вақтда унда 147 йўловчи ва таркибнинг 13 аъзоси бўлган.

Хилл округи фавқулодда хизматлари ходими Аманда Фрикелнинг таъкидлашича, воқеа жойига олтита округнинг қутқарувчилари йўл олган, қутқарув ишларига тиббий вертолётлар жалб қилинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда поезднинг темир йўл изларидан чиқиб кетиши оқибатида 50дан кўпроқ одам жароҳат олди