
Бир вақтлар Мауро Икарди ҳамкасби ва дўсти Макси Лопеснинг рафиқаси Ванда Нарани ўзига оғдириб олганди. Бунинг оқибатида Лионель Месси Икардини терма жамоага яқинлаштирмай қўйди.
Ҳозир ҳар икки ҳужумчи ПСЖ шарафини ҳимоя қилаётган бўлса-да, муносабатлардаги ҳамон совуқлик сақланиб турибди.
Шу билан бирга, Икардининг ҳаёти ҳам тинч эмас. Макси Лопесга вафо қилмаган Ванда Нара Маурони ҳам тарк этмоқчи. Турмушини сақлаб қолиш мақсадида Мауро Икарди бор мулкини Ванда номига ўтказиб берди.
Аргентиналик ҳужумчи ўзининг ҳозирги мулки, шартномаларидан ташқари келажакда тузиладиган келишувларигача Ванда Нарага расмийлаштириб берди. Шафқатсиз гўзал футболчининг бор мулкига 2050 йилгача эгалик қилади.
Ванда Наранинг ажрим беришига сабаб қилиб Икарди унга хиёнат қилгани айтилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар