Фото: AP
АҚШ президенти Жо Байден жорий йилда Миллий хавфсизлик кенгаши вакиллари таклиф этган Россияга нисбатан санкциялар пакетини уч марта қайтарди. Бу ҳақда Politico газетаси хабар бермоқда.
Газета манбаларининг сўзларига кўра, Оқ уй раҳбарининг фикрича, санкциялар етарли даражада кескин эмас.
Байден маъмурияти бу борада батафсил маълумот беришни истамади. Аммо нашр саволларига жавоб бераркан, амалдорлардан бири Байден санкциялар жазоловчи тусда ёки Россия халқига зарар етказадиган бўлиши кераклигини талаб қилмаганини айтди.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ президенти чоралар «оқилона» ва Россия ҳукуматининг ўзини тутишини ўзгартириш учун етарли равишда ўйланган бўлишини истамоқда.
15 апрелда Оқ уй раҳбари Россияга нисбатан янги санкциялар жорий этилиши тўғрисидаги фармонни имзолаганди. Вашингтон хусусан, Америка компанияларига Россия марказий банки, миллий фаровонлик фонди ёки молия вазирлиги чиқарган қарз мажбуриятларини тўғридан тўғри сотиб олишни тақиқлаган. АҚШдаги сайловларга аралашишга алоқадор деб топилган 16 ташкилот ва 16 нафар жисмоний шахсга ҳамда Қримда ишлагани учун саккиз фуқаро ва юридик шахсларга нисбатан санкциялар киритилган. Шунингдек, Россия разведка хизмати билан алоқадор деб ҳисобланган 10 нафар дипломат чиқариб юборилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди