Фото: Reuters
Литва ички ишлар вазири Агне Билотайте Вильнюс миграция инқирозини тартибга солиш бўйича Минск билан музокаралар ўтказиш имкониятини кўрмаётганини маълум қилди. Бу ҳақда у LRT телеканали эфири вақтида гапирди, деб хабар беради «Gazeta.ru».
«Қандай қилиб криминал жиноятчилар билан бирор-бир музокара, сиёсий музокара ўтказиш мумкинлигини тасаввур қила олмайман», — дейди ИИВ раҳбари. У Беларусь билан техник даражадаги алоқалар тартибга солинганини билдирган.
Билотайтенинг сўзларига кўра, инқирозда Лукашенко айбдор ва фақат у «одамларнинг қийналишига» жавоб бериши керак.
Олдинроқ Литва президенти Гитанас Науседа чегарадаги миграция инқирозини ҳал қилиш учун ғарб етакчиларининг Беларусь раҳбари Александр Лукашенко билан музокара ўтказиши муқаррарлигини маълум қилганди.
Польша ва Беларусь чегарасидаги вазият 8 ноябрь куни Яқин Шарқ давлатларидан келган бир неча минг муҳожир Беларусь томонидан Польша билан чегарага яқинлашиб, Европа Иттифоқига кўчиб ўтмоқчи бўлганидан кейин янада мураккаблашди. Польша ҳукумати бу воқеаларни чегарадаги инқироз бошланганидан бери энг оғир лаҳза деб баҳолади.
Польша, Литва ва Латвия сўнгги ойларда Беларусь орқали Европа Иттифоқига киришга уринаётган ноқонуний муҳожирлар оқими ортаётганини қайд этди. Европа Иттифоқи Беларусни Иттифоқ чегаралари яқинида тартибсизликлар яратишда айбламоқда. Болтиқбўйи давлатлари Беларусь ҳукуматини муҳожирлар оқимини атай уюштирганликда айблаб, буни «гибрид тажовуз» деб атамоқда. Европа Комиссияси ҳам худди шундай позицияда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”