Анталияда кучли ўрмон ёнғини: 720 киши эвакуация қилинди

Туркиянинг Анталия вилоятида юз берган кучли ўрмон ёнғини аҳоли хавфсизлигига жиддий хавф туғдирди. Аксуда бошланган ёнғин кучли шамол таъсирида Кепез ҳудудига ҳам тарқалган.
Фавқулодда вазият сабаб 254 та хонадон бўшатилиб, 720 нафар аҳоли хавфсиз жойларга кўчирилган.

Ёнғин оқибатида 8 киши жабрланган. Улардан икки нафари оёғидан жароҳат олгани сабаб шифохонага юборилган. Қолган олти кишига эса тиббий ёрдам воқеа жойининг ўзида кўрсатилган.

Оловни жиловлаш ишларига мингдан зиёд ходим жалб этилган. Шунингдек, ёнғинга қарши курашда самолётлар, вертолётлар ва махсус техникалардан ҳам фойдаланилмоқда.
Ёнғин туфайли айрим ҳудудларда электр энергияси ва мобиль алоқа хизматларида узилишлар кузатилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, аланга 160 гектарга яқин ҳудудни қамраб олган. Бироқ ёнғин ҳали тўлиқ бартараф этилмагани боис зарар кўлами якуний ҳисобланмаган.






























Изоҳлар 0
…