
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Швейцариянинг «Globogate Recruiting GmbH» ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик келишувига асосан тажрибали тиббиёт ходимларини Германия тиббиёт муассасаларига ишга жалб қилиш дастури ишлаб чиқилган.
Номзодлар учун талаблар:
- 39 ёшдан ошмаган бўлиши;
- касалхонада беморларни даволаган ва тиббиёт соҳасида 2 йиллик доимий иш тажрибасига эга бўлиши;
- тиббиёт коллежи/техникумини (3 йиллик) тамомлаган бўлиши;
- беморларга ғамхўрлик қилиш қобилиятига эга бўлиши;
- Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган немис тили курсларида 10 ой давомида иштирок этиши;
- номзодлар немис тили курсларида қатнашаётган вақтда меҳнат фаолияти билан шуғулланмаслиги;
- Тошкент шаҳридаги Гёте институти имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиши.
Лойиҳада иштирок этишни истаган фуқароларга қуйидаги шароитлар яратиб берилади:
- Тошкент шаҳрида бепул турур жой;
- ўқув хонаси;
- ойлик стипендия.
Шунингдек, «Globogate Recruiting GmbH» қуйидаги харажатларни қоплаб беради ва хизматларни кафолатлайди:
- немис тили ўқитувчиси ва ўқув материаллари;
- тил даражаси учун Тошкентдаги Гёте институтида имтиҳон топшириш;
- ҳужжатларни таржима қилиш ва тасдиқлаш;
- ўқув дастурини муваффақиятли тамомлаган номзодлар учун виза олиш ва Германияда ишга жойлашиш;
- Тошкент халқаро аэропортидан Германияга авиачипта ва Германиядаги аэропортдан иш жойигача трансфер;
- меҳнат шароитлари немис ҳамширалари билан бир хил (ойлик 2 300 евродан, нафақа, суғурта, таътил) ва бутун жараён давомида доимий қўллаб-қувватлаш.
Мурожаат учун: 71-202-33-55 (ички рақамлар 66, 88) ёки 1282 қисқа рақами. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар