22:33 / 26.11.2021
3 392

Путин, Алиев ва Пашинян уч соат давомида музокара ўтказди

Путин, Алиев ва Пашинян уч соат давомида музокара ўтказди
Фото: ТАСС/Михаил Климентьев
Сочида Россия президенти Владимир Путин, Озарбойжон етакчиси Илҳом Алиев ва Арманистон бош вазири ўртасидаги музокаралар ниҳоясига етди, деб хабар берди “Известия”.

Хабарда айтилишича, музокаралар уч соат давом этди. Кремль расмий вакили Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, кейинроқ давлат раҳбарларининг баёноти эълон қилинади.

Музокаралар давомида Путин ўтган бир йил ичида Тоғли Қорабоғда кўп ишлар амалга оширилгани, аммо барча масалалар ҳам ҳал қилинмаганини қайд этди.

Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Қорабоғдаги россиялик тинчликпарвар кучлар жавобгарлиги остидаги ҳудудда вазият барқарорлигини таъкидлади.

Аммо Никол Пашинян Алиевнинг бу фикрига қўшилмади. Унинг сўзларига кўра, Озарбойжон-Арманистон чегарасидаги вазият 12 майдан буён инқирозли ҳолатда қолмоқда. Озарбойжон қўшинлари Арманистон ҳудудига бостириб кирди, дея қўшимча қилди у.

Маълумот берилишича, Арманистон ва Озарбойжон раҳбарлари 15 декабрда Брюсселда икки томонлама учрашув ўтказади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин, Алиев ва Пашинян уч соат давомида музокара ўтказди