Навальнийнинг «Путин саройи» суриштируви YouTube’да 2021 йилнинг энг оммалашган видеоси деб топилди

1 дақиқа ўқиш2.1K
Навальнийнинг «Путин саройи» суриштируви YouTube’да 2021 йилнинг энг оммалашган видеоси деб топилди
Кадр: YouTube
YouTube 2021 йил якунлари бўйича энг яхшиларни эълон қилди ва Россияда энг оммавийлашган видеолар рўйхатини тақдим этди. Рўйхатни Алексей Навальнийнинг «Путин саройи» суриштируви биринчи ўринни эгаллаган, деб ёзмоқда Tjournal.

Геленжикдаги сарой — «Энг катта келишилган пора тарихи» суриштируви муаллифлари мазкур бинони Россия президенти Владимир Путинга алоқадорлигини қайд этган.

2021 йил 6 декабрь ҳолатига кўра, ролик 119 миллион мартадан кўпроқ кўрилган. Видео платформага жойлаштирилганидан кейин 10 кун ичида 100 миллион мартадан кўп кўрилган.

Шунингдек Султан Лагучевнинг «Асчиқ таъм» («Горкий вкус») қўшиғига ишланган клип Навальний суриштирувидан кўпроқ кўрилган, бироқ у алоҳида категорияга мансуб видео. Оммалашган видеолар номинациясида учинчи ўрин Юрий Дуднинг Ивангай билан интервьюсига насиб қилди. Ушбу суҳбат учун журналист гиёҳванд моддалар тарғиботи сабаб 100 минг рубль жаримага тортилган. Шунингдек, рўйхатга BadComedian таҳлиллари ва «Ўйин» ҳамда «Пацанки» шоуларининг айрим сонлари кирган.

Энг оммалашган 10 та клип сирасига Моргенштерннинг учта композицияси кирган. Россия тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастирикин мазкур клиплар ижтимоий тармоқлар орқали гиёҳванд моддалар сотиш учун тайёрланганини таъкидлаган. Бастрикин баёнотидан кейин рэпернинг мамлакатдан чиқиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалган.

Коррупцияга қарши кураш фонди 2021 йил 19 январда «Путин учун сарой. Энг катта пора тарихи» фильмини тармоққа юклади. Қаср ҳудудида казино, чилимхона, омбор, ўйин автоматлари ва бошқа кўнгилочар масканлар мавжуд.

«Путин саройи» ижтимоий тармоқларда кескин муҳокамаларга сабаб бўлди. Геленжикдаги сарой ҳақида аввал ҳам кўпчилик билган, аммо қайта тайёрланган интерьер президент диди ва у ёқтирган ҳашамат ҳақида ахборот бермоқда.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?