Фото: Youtube / Blue Origin
Америкалик миллиардер Жефф Безоснинг Blue Origin компанияси томонидан ишлаб чиқилган New Shepard фазовий ракетаси навбатдаги — учинчи парвозини амалга оширди. Ракета ўз бортида 6 нафар фазовий сайёҳ билан орбитага йўл олди.
Ракета Техасдаги Corn Ranch страт майдончасидан 11 декабрда маҳаллий вақт билан соат 9:45да (Тошкент вақти билан 19:45) учирилган. Парвоз 10 дақиқа давом этган, шундан кейин сайёҳлар махсус капсулада Ерга қайтган.
Ракета бортида АҚШнинг биринчи фазогири Алан Шепарднинг қизи Лора Шепард, ABC телеканалида эфирга узатилувчи Good Morning America кўрсатуви бошловчиси Майкл Страхан ҳамда яна 4 нафар сайёҳ — Дилан Тейлор, Эван Дик, Лейн Бесс ва Кэмерон Бесс бўлган.
Безоснинг Blue Origin компанияси суборбитал сайёҳлик парвозларини амалга ошириб, бундай парвозлардан биринчиси жорий йилнинг 20 июлида амалга оширилганди. Ўша парвоз давомида Безоснинг ўзи, унинг акаси Марк Безос, 82 ёшли собиқ аёл учувчи Уолли Фанк ва 18 ёшли нидерландиялик Оливер Деймен орбитага йўл олганди.
New Shephard’нинг иккинчи парвози октябрда амалга оширилганди ва унинг давомида тадбиркор Глен де Фриз, 90 ёшли актёр Уильям Шетнер, Blue Origin вице-президенти Одри Пауэрс ва NASA’нинг собиқ муҳандиси Крис Бошуизен фазога саёҳат қилиб қайтганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди