Фото: Reuters
Исроилнинг «Моссад» ташқи разведка хизмати собиқ раҳбари Йоси Коэн ўзи билан ишқий муносабатда бўлган стюардесса ва унинг ўша пайтдаги турмуш ўртоғига давлат сирларини ошкор қилгани ҳақидаги тергов ҳисоботидан кейин кескин танқидларга учради.
Мамлакатдаги собиқ амалдорлардан бири Коэннинг хатти-ҳаракатларига «ақлдан оздирувчи куч» сабаб экани ва унинг ишлари пастроқ мансабдор шахснинг қамоққа олинишига олиб келиши мумкинлигини айтган.
Ўнг қанот экспертлар ва ижтимоий медиа фойдаланувчилари аввалроқ Коэннинг яқин шериги, собиқ бош вазир Биньямин Нетаньяҳуни қўллаб-қувватлагани каби, унга нисбатан эълон қилинган айбловларни ҳам рад этишган.
Мамлакатдаги 13-каналнинг HaMakor тергов дастурида эълон қилинган маълумотларга кўра, Коэннинг стюардесса билан муносабатлари 2018 йил охирида бошланган ва у эр-хотинга жосуслик агентлигининг бутун дунё бўйлаб операциялари ҳақидаги турли хил махфий тафсилотлар билан мақтанган, шунингдек, уларга ташкилотнинг глобал саёҳатлари ҳақида маълумот берган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар