105 хотинга уйланган Дон Жуан. Жованни Виглиотто ким ўзи?

2 дақиқа ўқиш2.3K
105 хотинга уйланган Дон Жуан. Жованни Виглиотто ким ўзи?
У ўз «ўлжа»ларига бу ерлардан бироз узоқроқда яшашини айтиб, уларни ўзи билан кетишга кўндирар эди. Аёллар нарсаларни йиғиб, кўчиб ўтишга тайёр бўлгач эса кейинроқ қўнғироқ қилишни ваъда қилиб, юкларни машинага ортиб, ғойиб бўларди. Аёллар эса уни бошқа кўрмас эдилар. Бугун «Дарё» 105 аёлга уйланиб, уларни чув туширган фирибгар Жованни Виглиотто ҳақида ҳикоя қилади.

Ниҳоят Виглиоттонинг 105-қурбони уни излаб топишга қарор қилади. У Виглиотто билан эски-тускилар бозорида учрашган эди. Шунинг учун аёл уни эски-тускилар сотадиган бозорлардан излашга қарор қилади ва охир-оқибат уни аёлнинг мебелларини сотаётган вақтида Флорида штатида топади. Қўнғироққа жавобан етиб келган полиция фирибгарни дарҳол ҳибсга олади.
105 хотинга уйланган Дон Жуан. Жованни Виглиотто ким ўзи?
Фото: Google Photos
Жаноб Виглиотто ўзининг асл исми Николай Перусков эканлигини ва у 1929 йил 3 апрелда Сицилияда туғилганлигини айтади. Аммо Марикопа округи прокурорининг ўринбосари жаноб Дэвид Столлер Виглиоттонинг ҳақиқий исми Фред Жипп эканлигини ва у 1936 йил 3 апрелда Нью-Йорк шаҳрида туғилганлигини таъкидлайди.

Виглиоттога қарши суд жараёнлари у 53 ёшга кирганда, 1983 йилнинг 28 мартида, Аризона штатининг Феникс шаҳрида бошланган. 11 апрелда у фирибгарликда айбланиб йигирма саккиз йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилинган ва кўпхотинлик учун 336 минг доллар жаримага тортилган.

Суд жараёнлари даврида ҳар куни суд зали асосан аёллар билан гавжум бўлар, уларнинг кўпчилиги жойсиз қолмаслик учун бинога суд бошланишидан уч соат олдин келиб олар эдилар. Кўпчилик 90 дақиқалик тушлик танаффуси пайтида ҳам суд залини тарк этмасди. Бу чин маънода ўта мукаммал ишланган спектаклга ўхшаб кетар эди. «Ўйлайманки, бу улар кўрган энг яхши спектакль», - дейди Марикопа округининг суд маълумотлари бўйича ходими Роб Ракер.

Суд Виглиоттога унга қўйилган фирибгарликка оид айбловлар бекор қилинишини ва бунинг эвазига у кўпхотинлик айбловини тан олишини таклиф қилади. Шундан сўнг Виглиотто 105 та хотинининг исми, манзиллари ва никоҳ саналари акс этган жадвал тузган. Шунингдек, у ўзи фойдаланган 50 та тахаллусни иккинчи жадвалга туширади. Фирибгарнинг хотинлари орасида нафақат америкаликлар, балки канадалик, италиялик, англиялик ва ҳатто гонгконглик аёллар ҳам бўлган. Улар Виглиоттонинг катта-катта қора кўзлари ва жингалак сочлари, овози ва сўзларидаги гипноз қилиш хусусияти ҳақида таъкидлайдилар.
105 хотинга уйланган Дон Жуан. Жованни Виглиотто ким ўзи?
Фото: Google Photos
Виглиоттонинг хотинларидан бири Шарон Кларк тўй маросимдан уч ҳафта ўтгач эри унинг 49 минг доллар пулини олиб қочганлиги ҳақида гувоҳлик беради.

Жаноб Виглиотто дунё бўйлаб саёҳат қилгани, кўплаб хотинлари билан эски-туски бозорларида учрашгани ва 1953- ва 1954 йилларда марказий разведка бошқармасида шартнома бўйича агент бўлиб ишлаганлиги, Фредерик Жипп, Жон Мендоза ва Жон Брикионе каби бир қанча исмлардан фойдаланганлиги тўғрисида гувоҳлик беради. Танишув ери айнан эски-тускилар бозори бўлишининг сабаби шунда эдики, Виглиоттонинг ўзи шундай бозорларда сотувчилик қилган.

Жованни Виглиотто энг таниқли полигамист сифатида ҳатто Гиннеснинг рекордлар китобига киради. У ўттиз икки йил ичида 105 марта расмий никоҳдан ўтади. 28 йилга қамалган фирибгар қамоқнинг саккизинчи йилида миясига қон қуйилиши оқибатида Марикопа тиббиёт марказида вафот этади. Ажабланарлиси шундаки, Виглиотто умрининг охиригача ўз хотинларидан ишқий номалар-у мактублар қабул қилган. Ҳеч вақосиз қолдиришига, хонавайрон қилишига қарамай уни чиндан яхши кўрган хотинлари бўлган.

Дилбар Исматуллаева тайёрлади
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?