Фото: Globallookpress
«Банк Туран Алем» (БТА Банк) собиқ раҳбари, ҳозирда Парижда истиқомат қилувчи Мухтор Аблязов ўзини мамлакатдаги мухолифат ва норозилик намойишлари етакчиси, деб эълон қилган. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.
Аблязовга кўра, Олмаотадаги намойишчилар ундан ҳар куни қандай ҳаракат қилиш кераклиги бўйича кўрсатма оляпти. «Ҳар куни намойишчилар менга қўнғироқ қилиб: “Нима қилишимиз керак? Биз шу ерда турибмиз, энди нима қилайлик, деб сўрашмоқда», деган у.
Аблязовнинг фикрича, агар Ғарб жараёнга аралашмаса, Қозоғистон Белоруссияга айланади ва Путиннинг СССРни тиклаш дастури амалга ошади.
Аввалроқ, собиқ банкир ўзининг бош қароргоҳи Киевда, ўзи эса Парижда яшашини, бироқ у Қозоғистонга қайтиб, “муваққат ҳукумат”ни бошқариш ниятида эканлигини маълум қилганди. У намойишларни мувофиқлаштириш учун Ғарбдан маблағ олмаганини таъкидлаган.
Маълумотларга кўра, Аблязов 2010 йилдан бери Францияда яшайди. Мухолифатчига айланишига Қозоғистон энергетика ва савдо вазири лавозимидан маҳрум қилингани сабаб бўлган.
Бундан ташқари, у уюшган жиноий гуруҳ тузиш ва давлат маблағларини ўзлаштиришда айбланиб, судга тортилган ва олти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Бироқ бир йилдан сўнг Ғарбнинг “демократик ҳамжамияти” босими остида озодликка чиқарилган.
Тасдиқланмаган хабарларга кўра, Аблязов хорижга кетишдан олдин Назарбоевдан ўч олишга ваъда берган. Шу мақсадда 2017 йилда Қозоғистоннинг ҳукмрон элитасига қарши курашиш учун “Қозоғистон демократик иттифоқи” ҳаракатини тузади. Бунга жавобан Қозоғистон ҳукумати уни бизнес шеригини ўлдиришга буйруқ берганликда айблаб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади