Фото: Getty Images
Хитойлик олимлар 2020 йилда Chanе-5 сайёралараро автоматик станцияси томонидан Ерга олиб келинган Ой тупроғи таркибидан сувни топди. Бу борадаги тадқиқот мақоласи Science Advances журналида эълон қилинган.
«Биз Chanе-5 тушувчи аппарат зондидан олинган 0,48—3.2 микрометр спектрларидаги маълумотларга асосланган натижалар таҳлилини эълон қиляпмиз. Ҳисоб-китобларимизга кўра, Ой тупроғининг намунасида 120 миллионнинг бир улушича сув бор бўлиб, аксарият қисми қуёш шамоли сабаб пайдо бўлган», — дейилади тадқиқот мақоласида.
Таъкидланишича, тупроқ Ойнинг шимолий қисмидаги «Бўронлар океани» ҳудудидан тўпланган.
Хитойнинг Chanе-5 зонди Хайнан оролида жойлашган «Венчан» космодромидан 2020 йилнинг 23 ноябрида Chanchen-5 ракета ташувчиси ёрдамида учирилган эди. 2020 йилнинг 1 декабрида зонд «Бўронлар океани»га қўнган, шундан сўнг, 16 декабрда Ерга 1731 грамм тупроқ билан қайтган.
Таъкидлаш керакки, мазкур миссия муваффақиятли амалга ошган тақдирда Хитой АҚШ ва СССРдан кейин Ой юзасидан Ерга тупроқ олиб келган дунёдаги учинчи мамлакат бўлади. Ой тупроғини Ерга олиб келиш бўйича охирги миссия 1976 йилда амалга оширилган.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг апрелида Хитой бошқа кўплаб мамлакатлар қатори, Ойга ўз одамини қўндириш имкониятини кўриб чиқаётгани маълум бўлганди. Май ойида эса «Юйту-2» луноходи Ойнинг орқа томонида Ой мантиясининг икки хил жинсларини топган эди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади