
Хитойнинг Чунцзо шаҳрида фермернинг қочиб кетган туяқушлари шаҳар кўчалари ва майдонлари бўйлаб «пойга уюштирди». Бу ҳақда СGTN хабар берди.
Қушлар маҳаллий туяқушчилик фермасига қарашли бўлган. Дарвоза очилиб қолгани сабабли 80 дан зиёд туяқушлар кўчага қочиб чиққан.
Полиция ёрдамида аксарият қушлар фермага қайтарилган. Ҳодиса пайти талафотлар бўлмагани айтилмоқда.
Туяқушлар асосан сабзавотлар билан озиқланади ва вазни 100 килограммдан ошади. Маҳаллий фермада 300 дан ортиқ туяқуш боқилаётган бўлган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар