Фото: Pinterest
Хонанда МакSим учун 2021 йил синовларга тўла бўлди. У бир неча ойни кома ҳолатида ўтказди. Кейин бутун мамлакат унга ҳамдард бўлди: мухлислар унинг тузалиб кетишини тилади, футболчилар эса унинг қўшиқларини куйлади. Лекин саломатлик билан боғлиқ муаммолар ҳали ҳам Маринани безовта қилмоқда.
Оғир касалликдан сўнг МакSимнинг ўпкасидан бири тўлиқ тикланмагани маълум бўлди.
Инсайдернинг сўзларига кўра, ўпкалардан бирида минимал миқдорда нормал ишлайдиган тўқималар қолган. Хонандага ўпка трансплантациясини амалга ошириш тавсия этилади, чунки касаллик туфайли вайрон бўлган тўқималарни тиклаш деярли мумкин эмас.
«Кейинроқ у куйлай оладими? Мумкин, чунки унинг бир қанча ун пайчалари ишлайди. Аммо ўпкада ҳаво таъминоти анча кичик бўлганлиги сабабли узун ноталардан воз кечиш керак бўлади», – дейди инсайдер «Комсомольская правда» нашрига.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 15 июнь куни шифохонага ётқизилган Маринанинг аҳволи ёмонлашгани туфайли унга сунъий нафас олдириш аппарати уланган. Кейинроқ яна бир оғир касаллик аниқланган ижодкорнинг аҳволи ёмонлаши сабаби нима билан боғлиқ экани ҳақида хабар берилган. Аҳволи оғирлашган МакSимни комадан чиқаришнинг иложи бўлмаган. Бироздан сўнг коронавирус сабаб сунъий комага туширилган хонанданинг ҳолати яхшилана бошлаган. Шундан сўнг МакSим унга далда бўлган мухлисларига салом йўллаган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас