23:13 / 19.02.2022
1 185

Ғазода қадимги римликлар қабристони топилди

Ғазода қадимги римликлар қабристони топилди
Ғазо секторининг шимолий қирғоғи яқинидан қимматбаҳо буюмлари бўлган 20 га яқин қабрларни ўз ичига олувчи қадимги римликлар қабристони топилди. Reuters агентлигининг маълумот беришича, Қадимий ашёлар вазирлиги буни сўнгги ўн йилликдаги энг муҳим топилма деб ҳисобламоқда.

Ғазо тарихда Рим империяси ва салиб юришлари орқали Библияда тасвирланган қадимги мисрликлар ва филистимликлар каби кўплаб цивилизациялар учун муҳим савдо нуқтаси ҳисобланган, шу сабабдан қадимий ашёларга бой ҳудуд ҳисобланади.

Мазкур ҳудуддан топилган харобалар орасида Македониялик Искандар қамали ва мўғул босқинчиларидан қолган қолдиқлар мавжуд.

Ҳозиргача ҳудуддан 20 та римликлар қабри топилган ва жамоа 50 квадрат метрлик қабристон ичидан жами 80 та қабр қазиб олишни кутмоқда. Фақат иккита қабр очиб кўрилган ва ичида иносн суяклари ҳамда лой идишлар борлиги аниқланган.

Ғазо Туризм ва қадимий ашёлар вазирлиги бош директори Жамол Абу Рида қабрларнинг шакли ва нақшли безаклари туфайли улар биринчи асрда яшаган Рим империясининг юқори мартабали одамларига тегишли бўлган, деб тахмин қилмоқда.

Кейинги даврлардаги шимолдан жанубга қараган мусулмон қабрларидан фарқли ўлароқ, Рим қабрларида ўлганларнинг боши шарқдан ғарбга қаратиб ётқизилган, деган бош директор ўз сўзида.

«Биз ўтмишда бир нечта кашфиётлар қилдик; бу сўнгги 10 йилдаги энг муҳим археологик кашфиёт», дейди Абу Рида.

Вазирлик расмийлари маълумот беришича, ҳудуд ташриф буюриш истагида бўлганлар учун хавфсиз ҳолатга келтирилгунча журналистлар ва жамоатчилик вакилларига ёпилган.

Франциялик экспертлар гуруҳи назорати остида бўлган майдон Миср томонидан молиялаштирилган уй-жой қурилиши лойиҳаси устида ишлаётган қурилиш бригадаси томонидан топилган. Улар қабристоннинг улкан қадимий ғиштларини кўргач ишни тўхтатиб, археологларни чақиришган.

Ғазо 2008 йилдан буён Исроил билан тўрт марта уруш олиб борган Фаластин исломий гуруҳи Хамас томонидан бошқарилади. Можаро маҳаллий иқтисодга салбий таъсир кўрсатган. Шу сабабдан расмийлар одатда археологик топилмаларни қазиш ва сақлаб қолиш учун халқаро гуруҳларни жалб қилади, дейди Ғазо туризм ва қадимий ашёлар вазирлиги бош директори.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ғазода қадимги римликлар қабристони топилди