Фото: Chris McGrath / Getty Images
Россия Украинадаги барча дипломатик ваколатхоналаридан ходимларини кўчиришни бошлади. Бу ҳақда ТАСС РФнинг Киевдаги элчихонасига асосланган ҳолда хабар берди.
«Персонал эвакуацияси аллақачон бошланди», — деган агентлик суҳбатдоши.
Россия ТИВ шу кунларда Украинадаги дипмиссиялар ходимлари эвакуация қилиниши ҳақида анонс берганди. Вазирлик буни 2014 йилдан буён бир неча бор Киев, Одесса, Львов ва Харьковдаги элчихоналар ва бош консулхоналардаги россиялик дипломатлар «тажовузкор ҳаракатлар объекти»га айлангани билан изоҳлаганди. Дипломатлар манзилига жисмонан йўқ қилиш билан таҳдидлар бўлгани, уларнинг машиналари ёқиб юборилгани, аммо Украина ҳукумати бу ҳолатларга реакция қилмагани айтилган.
Январь ойи охирида Ғарбдаги кўплаб мамлакатлар Россия босқини хавфи ўз дипломатлари ёки Украина ғарбига кўчирилиши ёки мамлакатдан бутунлай олиб чиқиб кетилиши ҳақида эълон қила бошлади. Москва Украинага ҳужум қилишга тайёрланмаётганини таъкидлаб келди.
21 февраль куни Россия президенти Владимир Путин ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган ДХР ва ЛХРни тан олди, 22 февраль куни Федерация кенгаши республика ҳудудига россиялик ҳарбийлар киритилишига рухсат берди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Шолц «тез орада» Путин билан гаплашишга тайёрлигини маълум қилди
Трамп АҚШ бош прокурори лавозимига конгрессмен Гетц номзодини илгари сурди
Реваншда ғалаба қозониш учун Тайсон Фьюрига нима керак?
1 декабрдан ичимлик ва оқова сув учун тўлов фақат электрон шаклда амалга оширилади